Янгиликлар
Хоразм делегацияси Хитойда: Анжи Плай тажрибаси ўрганилмоқда
16 декабрь 2025 йил
Мазкур ташриф Хоразм вилоятида мактабгача таълим сифатини халқаро тажрибалар асосида ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Хитой Халқ Республикаси Зҳежианг провинсиясидаги Анжи Плай тадқиқот маркази таклифига биноан Хоразм делегацияси Анжи округида хизмат сафари билан бўлиб турибди.
15–21-декабр кунлари ўтказилаётган ташриф доирасида делегация “Анжи Плай” ёндашувининг амалий қўлланилиши билан жойида танишмоқда. Дастур асосида болалар ўйинларини кузатиш, мактабгача таълим муассасаларига ташриф, педагоглар билан тажриба алмашиш ҳамда таълим муҳитини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, сафар давомида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари, педагоглар салоҳиятини ошириш, методик қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинади.
Мазкур ташриф Хоразм вилоятида мактабгача таълим сифатини халқаро тажрибалар асосида ривожлантиришга хизмат қилмоқда.