Янгиликлар
ХОРАЗМЛИК МУТАХАССИСЛАР НАМАНГАНДА
28 ноябрь 2025 йил
#Maktabgacha_taʻlim
Хоразм вилояти мактабгача таълим тизими мутахассислари Наманган шаҳрида фаолият юритаётган илғор ДМТТлар тажрибасини ўрганмоқда.
Делегация аъзолари дастлаб “Ширинтой гулғунчалар” ДХШ асосидаги нодавлат ДМТТ фаолияти билан танишди. Ушбу ташкилотда Норвегия ва Сингапур методикалари асосида машғулотлар ташкил этилиб, 4 та гуруҳда 96 нафар тарбияланувчи таълим олмоқда.
Мутахассислар очиқ машғулотларда иштирок этиб, халқаро ёндашувлар амалиётини кузатишди.
Куннинг иккинчи ярмида Поп туманидаги 5-ДМТТда семинар ўтказилди.