Янгиликлар
“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ижодкор билан учрашув бўлиб ўтди.
17 ноябрь 2025 йил
#Maʼrifat_ulashib
#ijodkor_va_yoshlar
#20_son_maktab
Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 20-сон умумтаълим мактабида бугун, 17-ноябр куни “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида элимиз ардоғидаги ижодкор билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирни мактаб директори Б.Каримова очиб берди. Шундан сўнг, ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири — шоир Эшқобил Шукур ўқувчилар билан самимий суҳбат ўтказди.
Учрашув давомида ижодкорнинг ижод ва илм йўллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди, уларнинг ижодидан энг сара дурдоналар ва уларнинг ҳаёт сабоқлари тингланди.