Янгиликлар
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Қувноқ стартлар” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди
10 ноябрь 2025 йил
Ғолиб жамоалар вилоят босқичида эришган ютуқлари учун эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Умумтаълим мактабларининг 1–2-синф ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган “Қувноқ стартлар” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан жамоалар фаол иштирок этдилар.
Натижалар қуйидагича якунланди:
1-ўрин – Шовот тумани 6-сон умумтаълим мактаби жамоаси
2-ўрин – Урганч шаҳар 15-сон умумтаълим мактаби жамоаси
3-ўрин – Янгиариқ тумани 1-сон умумтаълим мактаби жамоаси
Ғолиб жамоалар вилоят босқичида эришган ютуқлари учун эсдалик совғалари билан тақдирландилар.