Янгиликлар
Хоразм вилоятида бошланғич таълим йўналишида “Касбий ривожланиш куни” тадбирлари ташкил этилди
6 октябрь 2025 йил
Тадбир доирасида вилоятдаги туман (шаҳар)лардаги таянч мактабларда ташкил этилган ўқув семинарларида бошланғич таълим бўйича етакчи ўқитувчилар иштирок этдилар.
Тадбир доирасида вилоятдаги туман (шаҳар)лардаги таянч мактабларда ташкил этилган ўқув семинарларида бошланғич таълим бўйича етакчи ўқитувчилар иштирок этдилар.
Семинар-тренинглар давомида малакали мутахассислар томонидан қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:
“Касбий ривожланиш куни” доирасида “Шахсий ва касбий ривожланишнинг мақсад ва натижалари”;
“Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш халқаро дастури ҳамда ПИРЛС тадқиқоти натижалари таҳлили”;
“Ўзбекистоннинг ПИРЛС 2026 халқаро баҳолаш тадқиқотида иштироки, ўқиш саводхонлиги бўйича баҳолаш мезонлари” бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.