Янгиликлар
“Жадидлар изидан” танловининг янги мавсумида иштирок этинг!
3 октябрь 2025 йил
#Jadidlar_izidan_2025
#Respublika_tanlovi
Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таʻлим мактаблари ва нодавлат таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилган эди.
Мазкур танловнинг янги мавсуми бошланмоқда.
Танлов 2 та синф тоифаси 6-7-8- ҳамда 9-10-синф ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг октябр-декабр ойларида бўлиб ўтади!
Республика босқичида энг юқори балл тўплаган 14 нафар иштирокчи хорижий давлатга таълим саёҳатини қўлга киритади ✈️
Nizom bilan tanishing (https://drive.google.com/file/d/1W3fuVB0Vwj_qkbs3hqN-mTuaSiK_kyP9/view)
Adabiyotlar ro‘yxati (https://drive.google.com/file/d/1JuAwEX9VWS1qTxQNO-vgY18mH2dsNGGj/view)
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:
jadidlarizidan.uz (https://jadidlarizidan.uz/)
Батафсил маълумотларни @jadidlarizidanuz телеграм каналида кузатиб боринг.