Янгиликлар
“Беш ташаббус олимпиадаси”га старт берилди
22 сентябрь 2025 йил
Тадбир ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортга қизиқишини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган.
Урганч шаҳар 19-сон АФЧЎСМ мактабида 22-сентябр куни “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларининг мактаб босқичи бошланди.
Мазкур лойиҳа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Олимпиада доирасида ўқувчилар 9 та спорт тури бўйича ўзаро беллашадилар.
Тадбир ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортга қизиқишини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган.