Янгиликлар
Адабиёт кунлари Хонқада
18 сентябрь 2025 йил
Учрашув самимий табриклар, қутловлар ва савол-жавоблар билан якунланди.
Бугун, 18-сентябр куни Хонқа тумани 14-сон мактабида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, профессор Бобохон Муҳаммад Шариф таваллудининг 75 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда таниқли олим ва ижодкорлар — филология фанлари доктори Адҳамбек Алимбеков, шоир Тоҳир Қаҳҳор, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф иштирок этиб, устоз ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.
Учрашув самимий табриклар, қутловлар ва савол-жавоблар билан якунланди.