Янгиликлар
Ёшлар ижодиёти саҳнада давом этмоқда
28 август 2025 йил
#LIVE
#3_kun
Бугун вилоят марказидаги истироҳат боғида ўтказилаётган "Турон" мактаб театри ҳамда "Иқтидор" мактаб ансамбли танловлари ғолиблари иштирокидаги тадбирнинг учинчи куни ҳам байрамона кайфиятда ўтмоқда.
Ёш ижодкорлар саҳнада ўз маҳоратларини намойиш этиб, томошабинларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этмоқда. Тингловчилар эса ҳар бир чиқишни олқишлар билан қарши олмоқда.
Тадбир ёшларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини янада ривожлантириш ва кенг имкониятлар сари йўналтиришда муҳим ўрин тутмоқда.