Янгиликлар
Ал-Хоразмий университетига илк қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди
26 август 2025 йил
Ал-Хоразмий университетида бакалавриат таълим йўналишларига илк қабул имтиҳонлари старт олди.
Бугун, 26-август куни Ал-Хоразмий университетида бакалавриат таълим йўналишларига илк қабул имтиҳонлари старт олди.
Имтиҳонлар Урганч туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида ўтказилди.
Абитуриентлар математика ва мантиқий фикрлаш фанларидан инглиз тилида тест топширдилар.
Имтиҳонларда 900 нафардан ортиқ абитуриент иштирок қилди.