Янгиликлар
Хоразм вилоятида Ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичига старт берилди
22 август 2025 йил
Эртага, 23-август куни, ушбу олимпиада Информатика ва Биология фани ўқитувчилари учун ташкил этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, бугун 22-август куни Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг Математика фани ўқитувчилари олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Олимпиадани ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиб, жараён масъул ходимлар томонидан белгиланган талаб даражасида олиб борилмоқда.
Эртага, 23-август куни, ушбу олимпиада Информатика ва Биология фани ўқитувчилари учун ташкил этилади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!