Янгиликлар
Хоразм вилоятида Агентлик тизимидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди
15 август 2025 йил
Ташриф давомида
Бугун Агентлик директори Севара Шокирова Хоразм вилоятига ташрифи давомида тизимдаги мактаблар фаолияти ва 2025/26 ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ташриф давомида:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб Урганч филиалида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.
Ал-Хоразмий университетининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
Урганч шаҳридаги 1-сон, Боғот тумани, Урганч тумани ва Хива шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабларда ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўрганилди.
Шунингдек, Огаҳий номидаги ижод мактабида ҳам амалдаги шароитлар ва жараёнлар кўздан кечирилди.