Янгиликлар
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Хонқа туманида ўтказилади
12 август 2025 йил
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар!
Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид мурожаат, таклиф ва шикоятларни тўғридан тўғри тинглаш, уларни жойида ўрганиб, бартараф этиш мақсадида жойларда бошқарма бошлиғи томонидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул:
Сана: 2025-йил 14-август
Вақт: соат 11:00
Манзил: Хонқа тумани Ғайрат маҳалласи
(1-сон умумий ўрта таълим мактаби)
Тизим ходимлари ва барча фуқароларни очиқ мулоқотга чорлаймиз. Бу — сизнинг таклиф ва муаммоларингизга ечим топиш учун айни имконият!