Янгиликлар
"Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи" шиори остида IV Устозлар форуми
5 август 2025 йил
шбу форумда Хоразм вилоятидан ҳам фаол, ташаббускор ва илғор ўқитувчилар иштирок этмоқда.
2025-йил 7–8-август кунлари Тошкент шаҳридаги Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида анъанавий Устозлар миллий форумининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу форумда Хоразм вилоятидан ҳам фаол, ташаббускор ва илғор ўқитувчилар иштирок этмоқда.
Форумда: – янги дарслик ва методикалар; – замонавий ўқитиш усуллари; – эМактаб имкониятлари; – Жанубий Корея тажрибаси асосида ўйинга асосланган таълим каби мавзуларда маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Форумнинг ҳудудий босқичлари август ойи давомида вилоят, туман ва мактаблар даражасида ҳам ташкил этилади.