Янгиликлар
Хонқа тумани 5-мактабда “Долзарб 90 кун” доирасида 5 ташаббус асосида тўгарак машғулотлари ўтказилди
30 июль 2025 йил
#Dolzarb_90_kun
30 июль куни мактабда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида шахмат, шашка, тасвирий санъат, мусиқа, китобхонлик, мунчоқ ясаш, информатика ҳамда фан тўгараклари фаол ташкил этилди.
Инновацион университет филология фани катта ўқитувчиси иштирокида мунозара дарси ҳам бўлиб ўтди. Унда 15 нафар иқтидорли ўқувчи қатнашди.
Тўгаракларга жами 214 нафар ўқувчи жалб қилинди.