Янгиликлар
2025–2026 ўқув йили учун дарсликлар етказилиши давом этмоқда
23 июль 2025 йил
Янги ўқув йили арафасида вилоятимиздаги умумтаълим муассасаларини зарур дарсликлар билан таъминлаш ишлари қизғин этмоқда.
Янги ўқув йили арафасида вилоятимиздаги умумтаълим муассасаларини зарур дарсликлар билан таъминлаш ишлари қизғин этмоқда.
Жами 3 567 344 дона дарслик ва ўқув-методик мажмуалар таълим муассасаларига етказилиши режалаштирилган.
Ҳозиргача уларнинг 1 734 019 донаси (49%) аллақачон манзилли равишда мактабларга етказилди.
Вилоятимизда таълим 4 та тилда олиб борилиб, ҳар бир мактаб ўз таълим йўналиши бўйича зарур адабиётлар билан босқичма-босқич тўлиқ таъминланади.
Дарсликлар белгиланган тартибда ва муддатларда етказиб берилмоқда.
Бу эса янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўришда муҳим қадамлардан бири саналади.