Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Вилоятимиздаги барча мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтмоқда

24 май 2025 йил
image

#Soʻnggi_qoʻngʻiroq

 

Вилоятимиздаги барча мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда вилоятимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Илм – энг буюк шараф!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилда вилоятдаги мавжуд 555 та умумтаълим мактабининг 9-синфини 34 591 нафар, 11-синфини 28 262 нафар ўқувчи тугатмоқда.

Тадбир аввалида давлат мадҳияси янграб, Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. 

Сўнг аъло баҳоларга ўқиган, иқтидорли ва фаол ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb