Янгиликлар
БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЙОР ҚАБУЛИ БОҒОТ ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ
8 май 2025 йил
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Боғот туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов иштирок қилди.
Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Боғот туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов иштирок қилди.
Сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати