Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ УРГАНЧ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТДИ

16 апрель 2025 йил
image

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Урганч шаҳридаги 3-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

 

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Урганч шаҳридаги 3-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb