Янгиликлар
ХОРАЗМДА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ - 2025” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
10 апрель 2025 йил
#live
Бугун 1-босқич тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Тест синовларида 6 та йўналиш бўйича танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 58 нафар мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари ва тарбиячилари иштирок этмоқда.
Мазкур танлов 3 та шартдан иборат бўлиб, синовлар босқичма-босқич ўтказилади.