Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда ноутбук топширилди
3 апрель 2025 йил
“Билимдон ўқувчилар” танлови
Хабарингиз бор, вилоятимизда умумий ўрта таълим мактабининг 15 ёшли ўқувчилари ўртасида “Билимдон ўқувчилар” танлови бўлиб ўтган эди.
Бугун Хива шаҳридаги Президент мактабида мазкур танловда муваффақиятли қатнашиб, юқори натижа кўрсатган танлов ғолиби Темурбек Ахмедовга Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда ноутбук топширилди.
Уни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров топшириб, ўқувчимизнинг келгусидаги ишларида омад тилади.