Янгиликлар
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА 5-ХАЛҚАРО CLIL КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
20 февраль 2025 йил
Маросим давомида бошқа иштирокчилар қатори Хамро Бектемировга ҳам илм-фан соҳасига қўшган ҳиссаси учун сертификатлар тақдим этилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда чет тилларни ўрганишни такомиллаштириш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда, айниқса, ёш авлод вакиллари орасида чет тилларини ўрганишларига алоҳида эътибор қаратилган. Мактабгача ва мактаб таълими тизимида ҳам кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу амалий ишларнинг узвий давоми сифатида университетда Silk Road Research Academy ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳамкорлигида 5-Халқаро CLIL конферецсияси бўлиб ўтди. Мазкур конфернсия “5тҳ Интернатионал Cонтент анд Лангуаге Интегратед Леарнинг (CЛИЛ)” – Контент ва тил бўйича интеграциялашган таълим) мавзусига бағишланди.
Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад - таълим соҳасида хорижий тилларни ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уни кенг тарғиб қилишдан иборатдир.
Ушбу конференсиянинг асосий ташаббускорлари Испаниянинг “Universidad Autonoma de Madrid” университети профессори Ана Линарес ҳамда Silk Road Research Academy раҳбари Азамат Акбаровларнинг олийгоҳга ташрифи, қолаверса, Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Жамоатчилик кенгаши раиси Феруза Рашидова, Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадрахимоваларнинг иштироки конференсия нуфузини янада оширди.
Конференсияда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров ҳам сўзга чиқиб, чет тилларини ўрганиш таълим сифатини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Тадбир давомида CЛИЛ методологиясининг таълим жараёнидаги ўрни, фан ва тилни интеграциялашган ҳолда ўқитишнинг самарали усуллари, замонавий педагогик технологиялар ва инновацион ёндашувлар бўйича долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Унда хорижий ва маҳаллий мутахассислар, олимлар ҳамда педагоглар учун тўғридан тўғри ҳамда онлайн иштирок этиш имконияти яратилди.
Маросим давомида бошқа иштирокчилар қатори Хамро Бектемировга ҳам илм-фан соҳасига қўшган ҳиссаси учун сертификатлар тақдим этилди.