Янгиликлар
ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ
18 февраль 2025 йил
Бугун ўқувчимиз Мақсадбек Эгамбердиев вилоятимизга қайтиб келди.
Хабарингиз бор, жорий йилннинг 13-17-январ кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 21-Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шуки, дунёнинг етакчи мамлакатларидан 700 га яқин ўқувчи иштирок этган ушбу олимпиадада ўқувчиларимиз Ҳазорасп тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Дилшодбек Раджабов ҳамда Боғот тумани ихтисослашган мактаб ўқувчиси Мақсадбек Эгамбердиевлар ғолибликни қўлга киритиб, бронза медали соҳиби бўлишди.
Бугун ўқувчимиз Мақсадбек Эгамбердиев вилоятимизга қайтиб келди.
Мақсадбек Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Нурметов, бошқарма мутахассислари, мактаб директори, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар иштирокида муносиб кутиб олинди.
Тадбир давомида Т.Нурметов ўқувчимизни эришган ютуғи билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақият тилади. Уларнинг ота-оналари ва устозларига миннатдорчилик билдирилди.