Янгиликлар
Хоразм вилоятида “Касбий ривожланиш куни” – ўқитувчилар маҳоратини ошириш йўлида навбатдаги қадам
12 февраль 2025 йил
Тадбирлар давомида ўқитувчилар фаоллик билан иштирок этишдилар.
2025 йил 12 февраль куни Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги 13 та таянч мактабда Педагогик маҳорат маркази томонидан “Касбий ривожланиш куни” (КРК) тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирлар табий фанлар бўйича етакчи ўқитувчилар учун махсус ўқув машғулотлари шаклида ўтказилиб, методик кўникмаларни такомиллаштириш ва янги педагогик ёндашувларни жорий этишга йўналтирилди.
“Касбий ривожланиш куни” тадбирлари инновацион ёндашув ва замонавий методик услублар асосида ташкил этилиб, ўқитувчиларнинг ўз фанини ўқитишдаги самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Ушбу жараён ўқитувчиларнинг фақат назарий эмас, балки амалий билим ва кўникмаларини ҳам бойитишга қаратилган бўлиб, таълим сифатини оширишдаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.
Тадбирлар давомида ўқитувчилар фаоллик билан иштирок этишдилар.