Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хива туманидаги  8-сонли умумтаълим мактабида касбий таълимни ўқитиш ва келгусида ривожлантиришга доир амалий семинар бўлиб ўтди

7 февраль 2025 йил
image

Семинарда вилоятдаги  касбий таълим жорий қилинган 13 та мактаб директорлари, психологлари ва касбий таълим усталари иштирок қилдилар. 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган режа графикка асосан Хива туманидаги  8-сонли умумтаълим мактабида касбий таълимни ўқитиш ва келгусида ривожлантиришга доир амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда вилоятдаги  касбий таълим жорий қилинган 13 та мактаб директорлари, психологлари ва касбий таълим усталари иштирок қилдилар. 

Иштирокчилар ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл ишлари билан яқиндан танишдилар. Ўқувчиларнинг касбий таълим юзасидан эгаллаган билим ва кўникмалари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. 

 Семинар ўзаро тажриба алмашув руҳида самарали ўтказилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb