Янгиликлар
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ХОНҚА ТУМАНИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА
28 январь 2025 йил
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Хабарингиз бор, фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш мақсадида жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул 2025-йил 29-январ куни Хонқа туманидаги 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида соат 11:00 да бошланади.
Соҳа бўйича мурожаат қилиш истагида бўлган барча фуқароларни Сайёр қабулга таклиф қиламиз.
Манзил: Хонқа тумани Бобур кўчаси 38-уй
Мурожаат учун телефон:
+99862 22 8 11 70