Янгиликлар
ШАХМАТ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ ХОРАЗМЛИК ҒОЛИБЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗГА ҚАЙТИБ КЕЛДИ
23 январь 2025 йил
Тадбир давомида улар ғолибримизни эришган ютуғи билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақият тиладилар.
Хабарингиз бор, ёш авлодни спортга жалб этиш ҳамда уларда мантиқий фикрлаш қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда спортнинг шахмат тури бўйича “Ўзбекистон чемпионати” ўтказилиб келинмоқда.
Мазкур чемпионатнинг бу йилги бахслари Андижон вилоятида бўлиб ўтди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра вилоятимиздан бир қанча ўғил қизларимиз юқори натижа билан қайтиб келдилар.
Хусусан, Урганч шаҳар 30-сон МТМ тарбияланувчиси Абдулазиз Хасанов 2 та олтин ва 1 та кумуш медал, Урганч шаҳар 28-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилноза Нуруллаева 1 та кумуш медал, Урганч шаҳар Футбол академияси ўқувчиси Акбар Яқуббоев 1 та олтин 1 та кумуш медални қўлга киритдилар.
Ғолиблар Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб директори, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси иштирокида муносиб кутиб олинди.
Тадбир давомида улар ғолибримизни эришган ютуғи билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақият тиладилар.
Уларнинг ота-оналари ва устозларига миннатдорчилик билдирилди.