Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ИШТИРОК ЭТГАН ХОРАЗМЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИНГ 2025 ЙИЛДАГИ ДАСТЛАБКИ ЮТУҚЛАРИ

17 январь 2025 йил
image

#Xushxabar

Хабарингиз бор, 13-17 январь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 21-Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. 

Дунёнинг етакчи мамлакатларидан 700 га яқин ўқувчи иштирок этган ушбу олимпиаданинг натижалари ҳозиргина эълон қилинди. 

Қувонарлиси, икки нафар ўқувчимиз, хусусан, Ҳазорасп тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Дилшодбек Раджабов ҳамда Боғот тумани ихтисослашган мактаб ўқувчиси Мақсадбек Эгамбердиевлар ғолибликни қўлга киритиб, бронза медали соҳиби бўлишди. 

Ўқувчиларимиз эришган юқори натижа "Вилоят ҳокими" олимпиадасининг маҳсули десак янглишмаймиз. 

Барча Хоразм аҳлига ушбу ютуқ муборак бўлсин!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb