Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ УРГАНЧ ТУМАНИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА

14 январь 2025 йил
image

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! 

 

Хабарингиз бор, фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш мақсадида жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда. 
 
Навбатдаги сайёр қабул 2025 йил 15 январь куни Урганч туманидаги 48-сонли умумий ўрта таълим  мактабида соат 11:00 да бошланади.

Соҳа бўйича мурожаат қилиш истагида бўлган барча фуқароларни Сайёр қабулга таклиф қиламиз. 

Манзил: Урганч  тумани Мироблар маҳалласи

Мўлжал: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Хоразм вилояти бўлими биноси ёнида.

Мурожаат учун телефон:  
+99862  22 8 11 70

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb