Янгиликлар
Хива шаҳридаги 18-сонли мактабда касбий таълимни ўқитиш ва келгусида ривожлантиришга доир амалий семинар бўлиб ўтди
28 ноябрь 2024 йилСеминарда вилоятдаги касбий таълим жорий қилинган 13 та мактаб директорлари, психологлари ва касбий таълим усталари иштирок қилдилар.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган режа графикка асосан Хива шаҳридаги 18-сонли мактабда касбий таълимни ўқитиш ва келгусида ривожлантиришга доир амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоятдаги касбий таълим жорий қилинган 13 та мактаб директорлари, психологлари ва касбий таълим усталари иштирок қилдилар.
Шунингдек, тадбирда бугунги кунда вилоятга ташриф буюрган Татаристон Республикасидаги саноат ва ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Алабуга” иқтисодий зонаси вакилларининг раҳбари Кавиев Айрат Фархатович қатнашди.
Семинар ўзаро фикр ва тажриба алмашув руҳида самарали ўтказилди.
Ўқувчиларнинг касбий таълим юзасидан эгаллаган билим ва кўникмалари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
Мактаб раҳбарлари ва касбий таълим усталари билан келгусидаги режалар, мавжуд муаммолар уларнинг ечими тўғрисида келишиб олинди. Бундай семинарлар режа-график асосида тизимли давом қилдирилади.