Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари иштирокида аттестация жараёнларининг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда
30 октябрь 2024 йил#Attestatsiya_2024
Айни дамда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари иштирокида аттестация жараёнларининг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда.
Хоразм вилоятида малака (тест) синовлари Урганч туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида ўтказилмоқда.
Синов жараёнларининг сифатли ва шафоф ўтишини таъминлаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратилган.
Жумладан, кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, назорат ўтиш жойлари ташкил этилган.
Шунингдек, кутиш хоналари, ҳамшира хонаси, она ва бола хонаси шулар жумласидан.
Бугун математика фанидан синовлар ўтказилиши белгиланган бўлиб, ушбу жараёнда 719 нафар педагог иштирок этиши режалаштирилган.