Янгиликлар
Aсосий фан олимпиадасининг иккинчи - туман-шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда
21 октябрь 2024 йил![image](/uploads/2025/01/O-pj56_zRXTXPIj-rCb9u-pd8kaCrM1L.jpg)
#Asosiy_fan_olimpiadasi
#Ayni_damda
Айни дақиқаларда вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарларда умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасиида асосий фан олимпиадасининг иккинчи - туман-шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда.
Бугун ўқувчилар олимпиадада тарих ва география фанлари бўйича беллашмоқдалар. 30 та тест топшириғини бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилган.
Жараёнлар тўлиқ видеокамералар назоратида бўлиб, очиқлик ва шаффофлик таъминланган. Шунингдек, ўқувчилар ва назоратчилар учун зарур барча шароитлар яратилган.