Янгиликлар
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ УРГАНЧ ШАҲРИДА
14 октябрь 2024 йил#URGANCH_SHAHRI
#TAJRIBA_ALMASHISH
Жорий йилнинг 12-13- октябрь кунлари Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилик сектор раҳбарлари, шаҳар ММТ бўлими масъуллари, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан биргаликда Хоразм вилояти Урганч шаҳрига ташриф буюриб, бир қатор йўналишларда тажриба алмашиш мақсадида ва амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишилди.
Ташриф давомида дастлаб, Урганч шаҳридаги 2-сонли мактабда бўлиб, таълим масканида 8 та бекатлар асосида ташкил этилган ишлар ўрганилди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган замонавий шароитлар, шахмат синфи, IT саводхонлиги бўйича қўлга киритилган ютуқлар, тўгараклар фаолияти, спорт ва фан олимпиадаларидаги эришилган юқори натижаларни кузатишди.