Янгиликлар
ХОРАЗМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
13 ноябрь 2024 йилМулоқот давомида вазир вакили Э.Худайбергенов томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ички локал ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб, коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган вазирлик ва тизим ташкилотлари алоқа каналлари кенг тарғиб қилинди ва коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари асосида тайёрланган тарғибот материаллари, тақдимотлар ходимларга мустақил ўқиб ўрганиш учун етказилди.
Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳудудларда “Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларини ташкил этиш" мавзусида очиқ мулоқот ҳамда семинарлар ташкил этилмоқда.
Мазкур мулоқотларнинг навбатдагиси Хоразм вилоятида бўлиб, унда вазирликнинг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат хизмати ходими Э.Худайбергенов ҳамда бошқарма бошлиғи Х.Бектемиров томонидан мактабгача ва мактаб таълими тизимига кирувчи барча муассасаларида коррупсион ҳолатларни олдини олиш, давлат ҳаридларида очиқликни таъминлаш, “Манфаатлар тўқнашуви”нинг салбий оқибатларидан тизим вакилларини огоҳ этиш ва таълим ходимларини “ҳалоллик вакцинаси” билан вакциналаш каби бир қатор йўналишларда вазифалар белгилаб берилди.
Мулоқот давомида вазир вакили Э.Худайбергенов томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ички локал ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб, коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган вазирлик ва тизим ташкилотлари алоқа каналлари кенг тарғиб қилинди ва коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари асосида тайёрланган тарғибот материаллари, тақдимотлар ходимларга мустақил ўқиб ўрганиш учун етказилди.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун кучга киргунига қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, ходимларга услубий тавсиялар берилди.
Шунингдек, улар томонидан ҳар бир ходим билан якка тартибда профилактика тадбирлари ўтказилиб, ходимларда “ҳалоллик вакцинаси” иммунитетини шакллантириш учун уларни ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари, унга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик мавиудлиги ҳақида расман огоҳлантирилди.
Очиқ мулоқотда Хоразм вилояти Прокуратураси маъсул ходими Б.Сариев ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси вакили И.Қосимов ҳам иштирок этиб, улар томонидан таълим соҳасини шаффоф ва коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш йўлида ҳамкорликни янада яхшилаш зарурлиги билдирилди.
Мулоқот сўнгида иштирокчиларга коррупсион ҳаракатларнинг аянчли якунларига бағишланган махсус видеороликлар намойиш этилиб, ҳар бир таълим муассаса раҳбари билим даргоҳларида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш учун маъсул эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати