Янгиликлар
“Чилла истеъдодлар мавсуми” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда
22 июль 2024 йилТадбир 30 июлгача давом қилади, барчани таклиф қилиб қоламиз.
Хабарингиз бор, айни кунларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вилоят бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида “Чилла истеъдодлар мавсуми” лойиҳаси доирасида маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Таадбирда ўқувчи ёшларимиз ҳам фаол иштирок этиб, ўз кўргазмаларини намойиш этишди. Лойиҳа доирасида маданият ва санъат, миллий либослар кўргазмаси, ёзги кинотеатр намойиши, ошпазлик маҳорати, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, ёзги чодирлар ҳамда гулхан атрофида давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Тадбир 30 июлгача давом қилади, барчани таклиф қилиб қоламиз.