Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ УРГАНЧ ТУМАНИДА!

9 июль 2024 йил
image

Тадбирда тўгарак аъзолари  томонидан саҳна кўринишлари,  куй-қўшиқлар ва ижодий ишлар намойиш қилинди.

 

Хабарингиз бор,  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика  “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан барча ҳудудларда  “Баркамол авлод болалари” фестивал-танлови ташкил этилиб, энг билимли ва зукко ўқувчилар аниқлаб олинмоқда.   

Ушбу танловнинг Урганч  туман босқичида 1500 дан зиёд ўқувчи-ёшлар иштирок этиб, уларнинг 21 нафари ғолиб деб танлаб олинди.  Фестивал қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтди: 
“Маданият ва санъат” — йўналиши (Тасвирий санъат);
“Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” — йўналиши (Робототехника);
“Жисмоний тарбия ва спорт” — йўналиши (Шахмат);
“Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати” — йўналиши (Мунчоқли безак);
“Туризм ва экология” — йўналиши (Ландшафт дизайни);
“Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” — йўналиши (Ментал арифметика);
“Хорижий тиллар” — йўналиши (Инглиз тили).

Тадбирда тўгарак аъзолари  томонидан саҳна кўринишлари,  куй-қўшиқлар ва ижодий ишлар намойиш қилинди.
     
Фестивал-тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари У.Шарипов,  Ф.Саъдуллаева, Мактабгача ва мактаб таълими Урганч туман бўлими бош мутахассиси М.Жуманиёзовалар иштирок қилишди.

Ғолиб деб топилган 21 нафар ўқувчи -ёшлар  Урганч туман "Баркамол  авлод " болалар мактаби томонидан  диплом  ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb