Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ ХОРАЗМДА!

5 июль 2024 йил
image


Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Баркамол авлод болалари” фестивалига СТАРТ БЕРИЛДИ.

Фестивал Хоразм вилояти Урганч шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактабида қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтди.“Маданият ва санъат” — йўналиши (Тасвирий санъат ва либос);
“Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” — йўналиши (Робототехника ва конструкторлик);
“Жисмоний тарбия ва спорт” — йўналиши (Шахмат-шашка);
“Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати” — йўналиши (Мунчоқли безак);
“Туризм ва экология” — йўналиши (Карвинг);
“Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” — йўналиши (Ментал арифметика);
“Хорижий тиллар” — йўналиши (Инглиз тили).

Танлов куй-қўшиқлар билан кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Фестивал ғолиблари ва фаол иштирокчиларга дипломлар, совринлар ва эсдалик совғалари топширилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb