Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

АГЕНТЛИК ТИЗИМИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРГА АРИЗА ТОПШИРГАН ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

1 июль 2024 йил
image

Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4-, 5-, 6-июл кунлари 3 сменада бўлиб ўтади. 

 

Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4-, 5-, 6-июл кунлари 3 сменада бўлиб ўтади. 

Ушбу мактабларга квота доирасида кириш имтиҳонлари бир босқичда, аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-10-синфларга ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

 Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (90 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг аризада киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади. Шундан сўнг, имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумот кўрсатилган рухсатномани шахсий кабинетингиз орқали юклаб олишингиз мумкин.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb