Янгиликлар
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
26 июнь 2024 йилПресс тур ва Матбуот анжумани
Пресс тур ва Матбуот анжумани
2024 йил 28 июнь куни соат 9:30 да Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Хонқа туманидаги "Оилавий ва ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатига эътибор" мавзусида медиа тур ҳамда "Умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилган маънавий-маърифий ишлар ҳолати" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжуманига барча журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.