Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“МАКТАБЛАР: КЕЛАЖАК ҲАМКОРЛАРИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ТИКУВ МАШИНАЛАРИДАН ЎҚУВЧИЛАР САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНМОҚДА

16 май 2024 йил
image

Кеча 15 май куни мактабга келтирилган тикув машиналарини ўрнатилиши ва ундан фойдаланиш тартибини мониторинг қилиш учун Германия давлатининг GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари Наталия Грекова ва Комила Ходжаевалар ташриф буюришди ва жараёнлар билан танишдилар.

 

Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг тикувчилик касбига бўлган қизиқишларини инобатга олиб Урганч шаҳридаги 19-сон умумий ўрта таълим мактабига Германия давлатининг  Гёте институти билан ҳамколикдаги “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” лойиҳаси доирасида тикув машиналари етказиб берилган эди.

Мазкур тадбирни амалга оширишда Германия давлатининг GIZ Халқаро ҳамкорлик жамиятига мурожаат қилиниб, технология фанидан тўгарак машғулотлари учун янги русумдаги тикув машиналарни буюртма қилинди ва  9 та янги тикув машиналари етказиб берилди.

Кеча 15 май куни мактабга келтирилган тикув машиналарини ўрнатилиши ва ундан фойдаланиш тартибини мониторинг қилиш учун Германия давлатининг GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари Наталия Грекова ва Комила Ходжаевалар ташриф буюришди ва жараёнлар билан танишдилар.

Ҳамкорлик доирасида жорий йил 22 май куни мактабнинг 2 нафар технология фани ўқитувчиси Германия давлатининг GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан Тошкент шаҳрида ташкил қилинаётган семинарда иштирок қилиши режалаштирилди. 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур самарали ҳамкорлик учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb