Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ УРГАНЧ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТДИ

18 апрель 2024 йил
image

Кеча, 17-апрел куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули Урганч шаҳридаги 6-сон мактабда бўлиб ўтди.

 

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Кеча, 17-апрел куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули Урганч шаҳридаги 6-сон мактабда бўлиб ўтди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим-тарбия сифатини ошириш, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.

Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ва айрим мурожаатларни ҳал этиш учун аниқ муддат ва зарур чоралар белгилаб олинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb