Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА “ТУРОН” МАКТАБ ТЕАТРИ” ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

2 апрель 2024 йил
image

Бугун, 2-апрел куни Хоразм вилоятида ҳам мазкур танловнинг туман(шаҳар) босқичларига старт берилди.

 

Умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш мақсадида 7-10-синф ўқувчилари ўртасида “Турон” мактаб театри” республика танлови эълон қилинган эди. 

Бугун, 2-апрел куни Хоразм вилоятида ҳам мазкур танловнинг туман(шаҳар) босқичларига старт берилди.

➖Туман (шаҳар) босқичи — 1-6-апрел кунлари;
➖Ҳудудий босқичи — 22-апрелдан 4-май кунлари;
➖Республика босқичи — 2-5-июн кунлари
ўтказилиши режалаштирилган.

Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси хорижий мамлакатга таълим саёҳатини қўлга киритади.

Суратларда танловнинг Хонқа туман босқичидан лавҳалар акс этган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb