Янгиликлар
ХОРАЗМДА МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЖАМҒАРМАСИ ҲИСОБИДАН ҲАР ОЙЛИК УСТАМАГА ДАЪВОГАР ПЕДАГОГЛАРНИНГ САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
19 февраль 2024 йилАйни дамда “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича 222 нафар педагог кадрларнинг билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилмоқда.
Бугун, 19 февраль куни вилоятдаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024-йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Айни дамда “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича 222 нафар педагог кадрларнинг билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилмоқда.
Тест жараёнлари шаффоф ва адолатли ўтиши учун белгиланган тартибдаги барча чоралар кўрилган.
Маълумот учун:
2024-йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони Республика бўйича 1250 нафар этиб белгиланди (1150 та квота умумтаълим муассасалари педагоглари учун, 100 та квота Ихтисослашган таълим муассасалари педагоглари учун ажратилган).