Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ХИВА ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

14 февраль 2024 йил
image

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим-тарбия сифатини ошириш, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.

 

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Бугун, 14-феврал куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули Хива туманидаги 17-сон мактабда бўлиб ўтди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим-тарбия сифатини ошириш, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.

Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ва айрим мурожаатларни ҳал этиш учун аниқ муддат ва зарур чоралар белгилаб олинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb