Янгиликлар
Прокуратура тақдимномаси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бӯлиб ӯтди
6 июль 2023 йилЙиғилишда Ҳазорасп туман Прокуратураси ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбар ходимлари, туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлими бошлиғи Ш.Ахмедов ва тумандаги МТТ директорлари ва хӯжалик ишлари бӯйича ӯринбосарлари иштирок этдилар.
Бугун Ҳазорасп туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлимида, Ӯзбекистон Республикаси Прокуратураси Хоразм вилояти Ҳазорасп туман Прокуратураси томонидан № 9/4/23 сонли қонун бузилиши унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бӯйича Хоразм вилоят ММТБ киритилган тақдимнома юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бӯлиб ӯтди.
Йиғилишда Ҳазорасп туман Прокуратураси ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбар ходимлари, туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлими бошлиғи Ш.Ахмедов ва тумандаги МТТ директорлари ва хӯжалик ишлари бӯйича ӯринбосарлари иштирок этдилар.
Ӯтказилган йиғилишда Ҳазорасп туман Прокуратурасининг тақдимномаси ӯқиб эшиттирилди.
Кузатилган камчиликларни келгусида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди ва масъулиятсизликка йӯл қӯйган, ташкилот мансабдорларига интизомий жавобгарлик, фаолиятида қонун доирасида қатъий назоратни таъминлаш белгиланди.