Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БОҒОТ ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

21 июнь 2023 йил
image

Жорий йил 21 июнь куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг  сайёр қабули Боғот туманидаги 47-сонли мактабда бўлиб ўтди.

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Жорий йил 21 июнь куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг  сайёр қабули Боғот туманидаги 47-сонли мактабда бўлиб ўтди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда бошқарма бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов томонидан мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим-тарбия сифатини ошириш, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ва айрим мурожаатларни ҳал этиш учун аниқ муддат ва зарур чоралаб белгилаб олинди.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb