Янгиликлар
Педагог ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
1 май 2023 йилЖиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди.
Мазкур Қонунга мувофиқ Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди.
Унга кўра таълим ташкилотининг педагог ходимини меҳнатга маъмурий тарзда қайта мажбурлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.